Де Хеа МЮда Погба билан бир ҳил маош олади

  • 10 сентябрь, 2019, 12:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеа в яқин орада клуб билан амалдаги шартномасини узайтиради.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг ёзишича янги келишувга кўра 28 ёшли испаниялик посбон МЮ етакчиси Поль Погба билан бир хилда – йилига 17 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, де Хеанинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Бундан аввалроқ “Ювентус” уни ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Давид де Хеа МЮ сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 366та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 377та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!