Де Хеа: "Роналду ҳақиқий машина"

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. 

"У ҳақиқий машина. Роналдунинг ёнида ҳаракат қилиб, сиз икки баравар ғайратланасиз, у белгилаган даражага мос келишни истайсиз. Унинг ишга бўлган муносабати қойил қолдиради. Криштиану ўзига яхши қарайди ва ҳар бир деталга эътибор беради. Бошқа йигитлар учун уни кузатиш фойдали", - деди посбон.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2021 йил "қизил иблислар" сафига қайтди. У жорий мавсум АПЛда 19та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!