Де Хеа Сульшер ишончини йўқотди. МЮ бошқа посбон кутмоқда

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ижара асосида “Шеффилд Юнайтед” дарвозасини қўриқлаётган Дин Хендерсон Англияда биринчи рақамли дарвозабонга айланиб бораётганини таъкидламоқда.

- Дин катта ўсиўша эришгани кўриниб турибди. У келаси мавсумни қаерда ўтказиши бўйича бир қарорга келишимиз керак. У шу пайтгача катта тажриба тўплади ва айни пайтда Англия терма жамоаси ҳамда “Манчестер Юнайтед”нинг биринчи рақамли дарвозабони бўлишга лойиқлигини  кўрсатди, - деди Суоьшер.

Хендерсен жорий мавсумда 30 та учрашувда 24 та гол ўтказиб юборди. МЮнинг асосий посбони Давид де Хеа эса айрим вазиятларда супер сэйвлар намойиш этгани билан умумий ҳисобда барқарор ўйин намойиш этолмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!