Де Хеа узоқ муддатга сафдан чиққан бўлиши мумкин

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳамда Испания терма жамоаси дарвозабони Давид Де Хеа Евро-2020 саралашидан ўрин олган Швецияга (1:1) қарши баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик дарвозабонда мушаклар жиддий шикастланган. Шифокорлар унинг соғайиши учун тахминан 2 ой талаб этилиши мумкинлигини айтишмоқда.

Агар юқоридаги ташҳис тўғри чиқса, де Хе 14 та ўйинда МЮ га ёрдам беролмайди, шу жумладан "Ливерпуль", "Челси", "Тоттенхэм" ва "Манчестер Сити"га қарши ўйинларда ҳам.

Маълумот учун, Де Хеа жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 9та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 8 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!