Де Хеа ва Погба "Партизан"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

“Манчестер Юнайтед” клуби дарвозабони Давид Де Хеа ва ярим ҳимоячиси Поль Погба Европа лигаси гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган “Партизан”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Goal.com тарқатган хабарга кўра юқорида номлари тилга олинган футболчилар жамоанинг бугунги машғулотларда иштирок этишмаган. Таъкидлаш керакки, Погба 30 сентябрдан буён жароҳати сабаб майдонга тушмаяпти.

Шунингдек, Неманя Матич, Люк Шоу, Диогу Далот ва Аксель Туанзебе каби футболчилар ҳам бугунги машғулотларда қатнашишмади.

Эслатиб ўтамиз, «Партизан» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви 24 октябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!