Де Хеа ёзда ПСЖга ўтишга яқин турибди

  • 11 мая, 2019, 23:59
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ клуби мавсумлар оралиғида "Манчестер Юнайтед" посбони Давид Де Хеани сотиб олмоқчи. Бу ҳақда франциялик журналист Жоффруа Гаретье хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра парижликлар ёзда шартномаси якунланадиган дарвозабон Жанлуижи Буффонга муносиб ўринбосар қидиришмоқда ва бу борада испаниялик футболчи биринчи рақамли номзод сифатида эътироф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Де Хеа агар МЮ Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, жамоадан кетиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, 28 ёшли Де Хеа жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 46та ўйинда иштирок этди ва шуларнинг 10тасида ўз дарвозаси дахлсизлизлигини сақлаб қолди. Унинг трансфери эса 70 млн еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию