Де Хеани Бундеслигада кутишмоқда
“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид де Хеа фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.
Sportskeeda хабарига кўра, 32 ёшли испаниялик дарвозабонга "Бавария" қизиқиш билдирмоқда. Немис гранди оёғидан жароҳат олиб, сафдан чиққан Мануэль Нойерга муносиб ўринбосар қидирмоқда. Де Хеанинг айни дамдаги трансфер нархи эса 15 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "қизил иблислар" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.
Давид жорий мавсум Англия премьер-лигасида 18 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасида 21 та гол ўтказиб юборган, 9 та учрашувда эса ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.
Фикрлар