Де Йонг: Мессининг "Барса"да қолганидан хурсандман
“Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг аргентиналик жамоадоши Лионель Мессининг “Камп Ноу”да қолишидан мамнун эканини билдирди.
“Шахсан мен Месси жамоада қолганидан хурсундман. Лионель – дунёнинг энг зўр футболчиси, унинг қарори мени қувонтирди.
Бу “Барселона” ва Мессининг иши. Мен у ерга бормадим ва вазиятни ҳамма қатори ташқаридан кузатдим”, - дейди голландиялик футболчи.
33 ёшли Месси "Барса"дан кетишни режалаштираётган эди, аммо сўнгги музокаралардан кейин у яна бир йил жамоада қолишга қарор қилди.
Фикрлар