Де Йонгнинг "Манчестер Юнайтед"га ўтишига ким тўсқинлик қилаётгани маълум бўлди

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Френки де Йонг “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришганига қарамай, ҳали манкунианликлар сафига ўтгани йўқ. Ушбу трансферга тўсқинлик қилаётган асосий инсон нидерландиялик футболчининг агенти ҳисобланади.

Sport.es нашрининг хабар беришича, де Йонгнинг вакили “қизил иблислар”дан мижозининг бошини айлантиришни бас қилишни сўради. Чунки, агент мижозининг фаолиятини “Барса” таркибида давом эттиришини хоҳлайди.

Эслатиб ўтамиз, де Йонгнинг Каталония гранди билан тузилган меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзигача амал қилади. У ўтган мавсум Ла Лигада 32 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!