Дебют ўйин тарихий ўйинга айланди

Франция терма жамоаси дарвозабони Альфонс Ареоля кеча УЕФА Миллатлар лигаси мусобақасидан ўрин олган Германияга (0:0) қарши ўйинда иштирок этди.

Эътиборлиси, 23 ёшли ПСЖ дарвозабони Франция футболи тарихида жаҳон чемпионлигидан сўнг илк баҳсда дебют қилган биринчи дарвозабонга айланди.

Эслатиб ўтамиз, Ареоля гарчи ЖЧ-2018 қайдномасига киритилган бўлсада, бутун мусобақа давомида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)