Деклан Райс "Ливерпуль"ни танлади

"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс ёзда жамоани тарк этмоқчи.

23 ёшли футболчи фаолиятини кучлироқ клубда давом эттиришни ният қилган. Уни сотиб олмоқчи бўлган номзод Европа Чемпионлар лигасида ўйнаётган бўлиши шарт.

Англия ва Европанинг бир нечта топ-жамоаси унга қизиқиш билдиряпти. Шунинг учун унда танлов имконияти пайдо бўлади. "GivemeSport" нашри тарқатган хабарга кўра, Райснинг ўзи "Ливерпуль"га ўтмоқчи. "Transfermarkt" портали Декланни 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Айни пайтда у Англия миллий терма жамоаси либосида Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!