Деклан Райс: Микел Артета мени ҳар томонлама яримҳимоячига айлантирди

  • 27.05.2026 03:30
  • Соғиндиқ Кенжебаев
  • 0
  • Футбол
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Деклан Райс жамоа бош мураббийи Микел Артета қўл остида ишлаши уни қандай ўзгартиргани ҳақида гапириб берди.

«Артета мени майдон ўртасида кўпроқ универсал футболчига айлантирди. Энди мен ҳамма ишдан бироз-бироз қила оладиган ярим ҳимоячига ўхшайман. Бир пайтлар Стивен Жеррард ўзини шу тарзда тасвирлаганини эшитганман: у ўзини майдон марказида ҳамма ишни бажара оладиган футболчи деб билган. Мен ҳам худди шундай фикрдаман. Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ўйнай оламан. Агар орқада қолиб, ҳимояга ёрдам керак бўлса — шунга мослашаман. Олдинга ўтиб, ҳужумга қўшилиш талаб этилса — буни ҳам бажара оламан.

Мен доим фаол бўлишни, бир вақтнинг ўзида эса характеримни, кучли томонларимни намоён этишни истайман. Ўйлайманки, сўнгги бир неча йил ичида Артета айнан шу жиҳатларимни очиб беришга катта ёрдам берди. У билан дастлабки учрашувларимиздан бирида у мени «Арсенал маяғи» деб атаган эди. Бунга ўхшаш таърифни олдин ҳеч қачон эшитмаганман. У шундай гапларни айтадики, одатда одамнинг хаёлига ҳам келмайди. Шу боис бу мен учун жуда ҳам ўзига хос ва эсда қоларли бўлди», — дея Райснинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!