Деклан Райс: “Рақиблар Англиядан қўрқиши керак”
Англия нимчорак финалда Камерунни мағлуб қилиб, кейинги босқичга йўл олди. Ўйиндан кейин ярим ҳимоячи Деклан Райс ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Менимча, биз етарлича баҳоланмаймиз. Нидерландия ва Аргентина каби терма жамоаларига карасангиз, улар ҳар битта ўйинда қийналмасдан ғалаба қозонмоқда ва уларни мақташади. Охирги иккита ўйинимизга назар солсангиз, биз учун ҳам ўйинлар осон ўтмоқда. Бошқа давлатлар Англиядан қўрқиши керак. Сабаби, биз ажойиб жамоамиз”, - деди “Вест Хэм” футболчиси.
“Уч шерлар” ўз тарихида 10-марта чорак финалга йўл олди. Англия бу босқичда амалдаги чемпион Францияга қарши ўйинда майдонга тушади.
Фикрлар