Дель Боске хитойликларнинг супер таклифини рад этди
Ads

Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи Висенте дель Боскенинг сўзларига кўра унга Хитойдан супер таклиф бўлган, аммо мутахассис бу таклифни рад этган.

“Хитой клуби менга йилига 15 миллион евролик таклиф билан мурожаат қилди. Бироқ, пул мен учун муҳим аҳамият касб этмайди”, - дейди 62 ёшли испаниялик мураббий El Confidencial нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси ўз вақтида  Дель Боске  бошчилигида Европа ва Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди.

Минбар

Барча блоглар