Дель Боске: Зиданни мураббий бўлишига ишонмагандим

"Реал" Мадрид клуби ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи Висенте Дель Боске ўз вақтида Зинедин Зиданнинг мураббий бўлишига ишонмагани ҳақида айтиб ўтди.

“Зидан юқори истеъдодли футболчи эди. У испан футболига мослашишга ҳаракат қилди ва якунда буни жуда яхши уддалади. Ўз вақтида мен Зиданнинг юлдузли фаолиятидан сўнг мураббий бўлишига ишонмагандим”, - дейди тажрибали мутахассис.

Маълумот учун, Зидан “Реал” клубини 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. “Қироллик клуби” унинг қўл остида ушбу вақт мобайнида 8та совринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!