Дель Пьеро дунёнинг энг зўр 4 футболчиси кимлигини айтди

  • 15 апрель, 2020, 10:13
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ювентус" клуби ва Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро кимларни дунёнинг энг зўр футболчиси, деб ҳисоблашини айтди.

Tecno

“Месси, Роналду, Неймар - булар ҳақиқий монстрлар. Улар диққатни ўзларига қарата олишади. Шунингдек, Кевин де Брюйне ҳам топ даражада футбол ўйнайди. Ушбу тўрт футболчи ҳаммадан олдин, деб ҳисоблайман”, - дейди Дель Пьеро.

45 ёшли Дель Пьеро фаолиятининг асосий қисмини “Ювентус”да (1993-2012) ўтказган. У "Падову", "Сидней" ва "Дели Дайнамос" клубларида ҳам ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!