Дель Пьеро: Эртами, кечми "Ювентус" барибир Чемпионлар лигасида ғолиб чиқади
"Ювентус" клуби афсонаси Алессандро Дель Пьеро туринликларнинг Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш имкониятларини баҳолади.
“Ювентус” Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмоқчи. Айнан шунинг учун жамоага Криштиану Роналду олиб келинди. Эртами, кечми барибир бу содир бўлади. Бироқ, кеч бўлгандан кўра эртароқ бўлгани яхши”, - дейди италиялик футбол юлдузи.
Маълумот учун, Дель Пьеро 1993-2012 йилларда “Ювентус” шарафини ҳимоя қилган. У 1995/96 йилги мавсумда “кекса синьора” сафида ЕЧЛда ғолиб чиққан.

Фикрлар