Деле Алли
Ads

"Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Деле Алли АПЛнинг 3-туридан ўрин олган "Арсенал"га қарши Лондон дербисида майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 23 ёшли англиялик футболчи сонидан олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган ва умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмоқда.

Маълумот учун, "Арсенал" - "Тоттенхэм" учрашуви 1 сентябрь куни 18:30да бошланади.