Деле Алли коронавирус билан боғлиқ ҳазили учун дисквалификация қилинди
“Тоттенхэм” хавбеки Деле Алли февраль ойида коронавирус билан қилган қўпол ҳазили туфайли дисквалификация қилинди.
Англия футбол ассоциацияси 24 ёшли футболчини дисквалификация қилишдан ташқари, яна 50 минг фунт жаримага ҳам тортди.
Шу тариқа Алли АПЛнинг 30-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди. Ушбу ўйин 19 июнь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар