Деле Аллининг туғилган кунига ажойиб кўринишда торт совға қилишди (ФОТО)

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Деле Алли 24 ёшга тўлди. Шу муносабат билан ширинлик чиқарувчилар унга ўйин жойстиги кўринишида торт совға қилишди.

“24 ёшингизни карантинда нишонлаш ҳам унчалик ёмон эмас. Табриклар учун ҳаммага катта раҳмат”, - дейди англиялик футболчи.

зидан_1

Алли “Тоттенхэм” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 35 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг "шпорлар" билан амалдаги шартномаси эса 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!