Делофеу "Барселона"га қайтишга шошилмаяпти

Англиянинг “Эвертон” клуби вингери Херард Делофеу ўзининг собиқ жамоаси – “Барселона”га қайтишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.

Таъкидлаш керакки, 30 июнга қадар каталонияликлар 23 ёшли испаниялик футболчини 12 млн еврога харид қилиш ҳуқуқига эгалар.

Маълумот учун, мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида “Милан”да ўтказган Делофеу А Серияда 17та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Делофеу “Милан” билан хайрлашди

Делофеу "Барселона"га қайтишга яқин турибди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!