Дембеле барибир
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле барибир фаолиятини “Барселона”да даом эттирадиган кўринади.

Немис нашрларида ёзишларича, каталонияликлар ушбу трансфер амалга ошганлигини яқин соатлар ичида эълон қилади. Унинг трансфер суммаси эса 120 млн еврони ташкил этади.

Қайд этиш жоиз, Дортмунд клуби франциялик футболчининг машғулотларга келмагани сабаб, уни маълум муддатга четлатган эди. Футболчи эса бу вақтни Франциядаги хордиқ билан ўтказди.