Дембеле

"Барселона" клуби вингери Усмон Дембеле Ла Лиганинг 1-туридан ўрин олган "Атлетик"га (0:1) қарши ўйинда жиддий жароҳат олган маълум бўлди.0

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 21 ёшли франциялик футболчи шу куни чап оёқ мушакларидан жароҳатланган. Шифокорлар эса унинг соғайиши учун тахминан 5 ҳафта муддат талаб этилишини айтишмоқда.

Шу тариқа Дембеле Ла Лига доирасидан ўрин олган "Бетис", "Осасуна", "Валенсия", "Гранада" ва "Вильярреал"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)