Дембеле Бундеслигада тенгсиз деб топилди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби форварди Усмон Дембеле Бундеслиганинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Сўровномада иштирок этган мухлисларнинг 47 фоизи айнан франциялик 19 ёшли футболчига овоз берган. Бу ҳақда Бундеслиганинг расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Дембеледан кейинги ўринларни Тьяго Алькантара (25%), Роберт Левандовски (23%) ва Сандро Вагнер (5%) каби футболчилар эгаллашди.

Маълумот учун, Усмон Дембеле декабрь ойида чемпионат ўйинларида ўз ҳисобига 2та гол ва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!