Дембеле футболчилик фаолиятини якунлади!

Бельгия миллий терма жамоаси ва Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Муса Дембеле футболчилик фаолиятини якунлади.

34 ёшли ҳавбекнинг сўнгги клуби Хитойнинг "Гуанчжоу Сити" жамоаси бўлган эди. У хитойликлар либосида 2019-2021 йиллар оралиғида тўп тепган.

У Бельгия МТЖ сафида 82 учрашувда майдонга тушиб, 5 бор рақиблари дарвозасини ишғол этган. Умумий карьераси мобайнида эса, 578 ўйинда ўз ҳисобига 62 гол ва 49 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Дембеле фаолияти давомида "Жерминаль Беерсхот", "Виллем II", АЗ, "Фулхэм", "Тоттенхэм" ва Гуанчжоу" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!