Дембеле: Ҳар қандай футболчи
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби форварди Усмон Дембеле ўзининг “Барселона”га ўтиши борасидаги хабарларга қуйидагича изоҳ берди.

“Ҳа, мен матбуотда бу ҳақда ўқидим. “Барселона” – буюк жамоа. Ҳар қандай футболчи бундай клубда ўйнашни хоҳлайди. “Барселона” кўзлаётган футболчилар рўйхатида менинг исмим ҳам борлиги  ёқимли албатта.

Очиғи, Неймарнинг каталонияликлар сафидан кетгани мени ажаблантирди. Аммо, унда бунга яраша  сабаб бор эди”, - дейди Дембеле.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли франциялик футболчига “Барселона”дан ташқари Мадриднинг “Реал” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалаётган эди.