Дембеле "Ливерпуль"нинг таклифини рад этди

  • 3 июня, 2020, 21:54
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" форварди Усмон Дембеле "Ливерпуль"дан бўлган таклифни рад этди. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлука Ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, мерсисайдликлар 23 ёшли французни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишмоқчи эди. Аммо, Усмон Каталонияда қолишни хоҳлаган. Унга шунингдек, “Ювентус”дан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Дембеле жорий мавсум “Барселона” сафида 9 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. У ҳозир жароҳатидан даволанмоқда. У августда сафга қайтиши кутилмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию