Дембеле қачон соғаяди?
“Барселона” вингери Усмон Дембеле қачон соғайиб сафга қайтиши маълум бўлди.
Diario Sport нашрининг маълум қилишича, шифокорлар 22 ёшли франциялик футболчини июль ойида тўлиқ тикланишини тахмин қилишмоқда. Айтиш керакки, Ла Лига ўйинлари катта эҳтимол билан ёзда давом эттирилишини инобатга олганда, Дембеледа бу мавсум майдонга тушиш имконияти мавжуд.
Усмонга яқин манбанинг хабар беришига қараганда, футболчининг тикланиш жараёни режа бўйича кетмоқда.
Усмон Дембеле жорий мавсумнинг асосий қисмини даволаниш билан ўтказиб юборди ва бор йўғи 9 та ўйинда иштирок этди холос.
Фикрлар