Дембеле "Реал"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера оладими?

  • 8 марта, 2023, 15:05
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Каталониянинг "Барселона" клуби вингери Усмон Дембеле 19-мартда бўлиб ўтадиган "Реал"га қарши Испания чемпионатининг 26-тур учрашувида жамоасига ёрдам бера олмайди.

"RAC 1" нашри хабарига кўра, франциялик футболчи Ла Лиганинг 19-турида "Жирона"га қарши учрашувда олган жароҳатидан фориғ бўлишга улгурмайди.

Дембеле жорий мавсумда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 маротаба шерикларига самарали узатма амалга оширди.

Ла Лиганинг 24-тури натижаларига кўра, "Барселона" 62 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Хави шогирдлари иккинчи ўриндаги "Реал"дан 9 очко олдинда бормоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию