Дембеледан ҳафсалам пир бўлди
“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес клубни тарк этиб, ПСЖга ўтиб кетган Усмон Дембеленинг танловидан хафа бўлганини яширмади.
- Дембеле яхши ўйинчи сифатида бизга фойда келтирарди, жамоамизнинг муҳим бўлаги эди. У кетишга қарор қилгани менинг ҳафсаламни пир қилди. Бошқа лойиҳани танлагани мени ҳайрон қолдирди. Нима бўлган тақдирда ҳам унга муваффақият тилайман, - деди Хави Эрнандес Marca нашрига берган интервьюсида.
Усмон Дембеле аслида “Ренн” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2016 йили Дортмунднинг “Боруссия”га кўчиб ўтган ҳужумкор футболчи Бендеслига бир мавсум ўйнади. Дортмундликлар 35 миллион еврога харид қилинган ўйинчини каталонияликларга 135 миллион еврога пуллади.
Дембеле 2017 йилдан бери “Барселона”да ўйнаб келаётган эди. Шу кунга қадар 26 ёшли футболчи уч марта Испания чемпиони, икки маротабадан мамлакат кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлди.
Фикрлар