Дембеледан ташқари яна бир вингер "Барселона"ни тарк этиши мумкин
"Барселона" сафини тарк этаётган Дембеле билан бирга яна бир футболчи бошқа клубга ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Жерард Ромеро маълум қилди.
Журналистнинг сўзларига кўра, Ансу Фати ушбу ёзда ўз жамоасини ўзгартиш эҳтимоли бор. У Хавиниг ишончига кира олмаганини билади ва Испанияда қолмоқчи эмас. 21 ёшли вингерга бир қанча таклифлар келиб тушган. Хусусан АПЛнинг айрим клублари курашда бор.
Фати ўтган мавсум "Барса"нинг 51 та ўйинида майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 4 та ассист амалга оширган.
Фикрлар