Дембеленинг агенти:
Ads

Усмон Дембеленинг агенти Мусса Сиссоко ўз мижози "Барселона"да қолишига шубҳа қилмаяпти.

"Усмон "Барса"дан кетишни хеч бир дақиқада ўйлаб ҳам кўрмаган. Каталония унга жуда қулай, катта жамоаларнинг қизиқишига қарамастан, "Барса"да узоқ муддат тўп тепишни истамоқда.

Афсуски, Усмоннинг жароҳати ажойиб мавсумни ўтказиш учун халақит қилди. Аммо бу унинг муваффақиятли ўйинларни ўтказиш истаги учун таъсир қилмайди. Ишончим комилки, унга бўлаётган танқидларга жавоб қайтариш учун имкон қадар тезроқ сафга қайтади.

Усмон "Барселона"да қолишига 1000 фоиз ишонаман," - деди Сиссоко.