Дембеленинг трансферидан "Барса" қанча ишлаб олади?

"Барселона" футболчиси Усмон Дембеле ПСЖга ўтишга тайёр. У "Милан"га қарши ўйинда майдонга тушмади ва Хави ҳам вингернинг Париж клубига ўтаётганини тасдиқлади. Бу трансфер тез орада амалга ошиши кутилмоқда. 

Маълум бўлишича, Дембеле товон пулининг ярмини ўзига олади, ярми клубига ўтказиб берилади. "Барселона"га ушбу трансфернинг 27 миллион евроси тегади, дея хабар бермоқда Фернандо Поло.

Эслатиб ўтамиз, Каталония жамоаси 2017 йилда 26 ёшли вингерни 140 миллион евро эваpиuа сотиб олганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!