Денис Истомин бугун мисрлик теннисчи билан ўйнайди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтаётган "Челленжер" туркумидаги мусобақада бугун иккинчи давра баҳслари бошланади.
 
Ушбу босқичда  мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин мисрлик Муҳаммад Сафватни синовдан ўтказади.
 
Денис ва Муҳаммад ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 9:30да бошланади. Мазкур баҳсда маҳоратли теннисчимизга омад тилаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!