Денис Истомин эртага асосий тўрдаги юришини бошлайди

Ҳамюртимиз Денис Истомин Германиянинг Мюнхен шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасидаги "BMW Open" турнирининг саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтди.
 
Денис турнирнинг асосий тўр баҳслари илк даврасида италиялик Маттео Берреттинига қарши кортга чиқадиган бўлди. 

Ушбу учрашув, эртага 30 апрель куни ўтказилади. Унда теннисчимизга омад тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!