Денис Истомин
Ads
Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтаётган "St. Petersburg Open" турнирида яккалик ва жуфтлик баҳсларида иштирок этмоқда.
 
Денис мусобақанинг жуфтлик учрашувларида россиялик Михаил Елгин билан мезбон теннисчилар – Таймураз Габашвили ва Евгений Карловский устидан 6:3, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Энди Денис эртага яккалик баҳсларида қозоғистонлик Михаил Кукушкин қарши кортга чиқади.