Денис Истомин ярим финалда ким билан ўйнайди?

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Қозоғистонда ўтаётган "Челленжер" мусобақасида ярим финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Олмаота шаҳрида эркаклар ўртасида ўтказилаётган ушбу турнирнинг ярим финалида Д.Истомининг рақиби маълум бўлди. Тениисчимиз мазкур босқичда чехиялик Лукаш Росолга қарши ўйин ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Истомин чорак финалда  сербиялик Миомир Кецмановични 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!