Денис Истоминнинг навбатдаги рақиби Ҳумоюн Султонов бўлиши мумкин
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи халқаро турнирнинг илк давраси ўтказилмоқда.
 
Соврин жамғармаси 50.000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақанинг бугун бўлиб ўтадиган баҳсларида истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов португалиялик Гонсало Оливейро билан рақобатлашади. Шунингдек, яна бир вакилимиз Ҳумоюн Султонов мисрлик Муҳаммад Сафватга қарши кортга чиқади.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин илк босқичда ғалаба қозонди. Унинг иккинчи даврадаги рақиби Ҳумоюн Султонов, ёки Муҳаммад Мафват бўлиши мумкин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар