Денис Иванков: «Бу кетишда ўзбек футболида фалокат юз беради»

SPORTS.uz Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган Денис Иванков билан интервью ташкиллаштирди. Ушбу суҳбат давомида, қаҳрамонимиз «Пахтакор» жамоасидан нега кетгани ва ҳозирги ўзбек футболидаги энг катта муаммолар ҳақида фикр билдирди.

- «Пахтакор» жамоасида дарвозабонлар билан ишловчи кучли мутахассиснинг йўқлиги, терма жамоага зарар келтирадими?

- Ҳозир жим турмаслиги керак. Ҳозир меҳнат қилишимиз шарт. Сабаби, бизнинг футболда муаммо мавжуд. Қандай тушунтирсам экан?! Бирор бир инсон саратон касаллиги билан оғриб қолса, уни кўп ҳолатларда кеч пайқайди. Ўз вақтида муаммо бартараф этилмагани учун оламдан ўтади. Агар уни ўз вақтида даволаш бошланганида, бемалол қутқариб қолиш мумкин эди. Ҳатто, бир мунча вақт ўтганидан кейин соғайган бемор касаллик ҳақида унутиб ҳам юборади. Бизда ҳам шу воқеанинг аналоги содир бўлмоқда. Агар яхши тайёргарлик кўриб борсанг, муаммога дуч келмайсан. Ачинарлиси шундаки, бизда кучли дарвозабонлар кам. Ҳозир бу омил кўзга ташланмаслиги мумкин, лекин вақт ўтиб, бу фожиага айланиб кетади. Ўз вақтида керакли чоралар кўрилмагани учун кучли дарвозабонлардан айрилиб қолишимиз тайин. Мен юртимиздаги кўплаб дарвозабонлар билан ишловчи мураббийларни кўрганман. Уларнинг аксарияти машғулотларни шунчаки ўтказади холос. Агар халқ жамоасида бунга эътибор кам бўлса, бошқалардан нима кутиш мумкин?! Яхши мутахассислар бор. Улар юртимизда йўқ, дея олмайман. Яна такрорлайман, ҳозир муаммони бартараф этмасак, бу кейинчалик футболимиздаги аянчли воқеаларга сабаб бўлади.

- Нима учун ўзбек дарвозабонлари легионерга айлана олмаяпти?

- Бу дарвозабонларни тайёрлайдиган мураббийларга қарата бериладиган савол. Бизда халқаро даражада фаолият олиб борадиган киперлар мураббийи йўқ. Керакли ўринларда керакли кадрлар ишлаганида, бизнинг йигитлар бемалол легионер мақомида бошқа чемпионатларга йўл олиши аниқ. Уларни бошқалардан кучсиз, деб бўлмайди. Шунчаки, машғулотлар орқали посбонларни янги даражага олиб чиқиш лозим. Ҳаммаси бизнинг бўш ҳаракат қилаётганимиз билан боғлиқ. Мен бунга мендан бошқа ҳамма айбдор демоқчи эмасман. Бунда менинг ҳам айбим бор. Қаердадир хато қилганман. Агар биргаликда ҳаракат қилсак, кўзланган мақсадга албатта эришамиз.

- Терма жамоамизни ЖЧга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Биласизми, мен ҳатто, ЖЧга чиқа олмаслик ҳақида ўйлашни ҳам истамайман. Мен мундиалга йўл олмоқчиман! Буни барча истайди. Оддий инсонлардан тортиб журналистларгача ҳамма буни истамоқда. Бутун умр қора меҳнат эвазига кун кўраётган чека қишлоқдаги ватандошларимиз ҳам буни хоҳлайди. Ҳеч бўлмаганда, уларнинг кўзларида қувончи учун бу ишни уддалаш шарт. Биринчи навбатда мамлакатимиздаги футбол равнақи учун ҳаракат қилиш шарт. Бу ерда имкониятларимиз ҳақида гап-сўз ҳам бўлиши мумкинмас. Чиқишимиз керак тамом! Бошқачасига уриниб кўрмаса ҳам бўлади. Иккинчи жаҳон уришида имконсиз ишни уддалаганмизку! Чекинишга ҳаққимиз йўқ, ортда Москва турибди дейилганида, боболаримиз ватан мудофааси учун туриб берганку! Имконсиз ишнинг ўзи йўқ. Шунчаки, мундиалга чиқишни жуда ҳам исташ керак. Бор кучни сарфлаш ва меҳнат қилиш даркор. Энг муҳими, биргаликда мақсад сари ҳаракат қилиш керак.

Интервьюни тўлиқ шаклда You Tube каналимизда томоша қилинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
17/04/2021 18:37
Ohirigacha endi. matinli qilib chiqaringla. kup buldiki. suhbat qurganlarizga. Pahtakordaki holat haqiga ham gapergan. tuliq chiqaringla. odam fikrini bir joyga quyib uqirdik.
&
Турсун Ғани
17/04/2021 18:06
Тўғри ва ҳақ гапларни айтибди мураббий. Кучли дарвозабонлар чиқмаяпти. Игнатий Нестеровга бир неча йил ишонч билдирдик. У якка ўзи энг зўри эди, рақобатчи чиқмади, уҳам ўсишдан тўҳтади. Лобанов лгионер бўлиб нима каромат қилди Эронда, Элдор Суюнов кўринмай қолди, Ботрали Эргашев чиқайотган эди у ҳам захирага ўтиришни бошлади. Қани истидодлар кўринмаяпти рости.