Денис жуфтлик баҳсларида ғалаба қозонди
Ads

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Хорватиянинг Умаг шаҳрида давом этаётган турнирнинг яккалик баҳсларида илк даврадаёқ мағлуб бўлган эди.

Бугун ҳамюртимиз россиялик шериги Михаил Елгин билан жуфтлик баҳсларида курашга қўшдилди. Мукофот жамғармаси 540 310 еврони ташкил этувчи турнирнинг жуфтлик баҳслари 1/8 финалида хорватиялик Антонио Санчич хамда Дино Марча дуэтига қарши кортга чиқди.

Бир ярим соат давом этган баҳсда Денис ва унинг шериги 7:5, 4:6, 10:6 ҳисобида ғалаба эришди.

Энди улар чорак финалда Максим Мирний(Беларус)/Даниэль Нестор(Канада) жуфтлигига қарши кортга чиқишади.