Денис Коростиченко Болгария клубига қарши учрашувдан сўнг: "Нагрузка" билан ўйнадик"

“Локомотив” клуби Анталияда йиғинини давом эттиряпти. Кеча “темирйўлчилар” Болгариянинг “Монтана” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

“Локомотив” бош мураббийи Денис Коростиченко баҳс ҳақида Sports.uz мухбирига шундай деди:

"Бу 4-ўйинимиз бўлди. Яхши учрашув ўтди. Футболчиларимизда озгина чарчоқ сезилди. Чунки кунора ўйнаяпмиз. Иккита таркибимиз бор. Ёш футболчиларимиз ҳам ўз устиларида ишлаб, ҳаракат қилишяпти.

Бизда яна машғулотлар, жисмоний юкламалар, фитнес зали бор. Ҳар куни ишлаяпмиз. Шу боис “нагрузка” билан ўйнадик. Рақиб яхши эди. Қизиқарли жамоа. Ёмон ўйин кўрсатмадик. Иккинчи бўлимда кўпроқ имкониятларимиз бўлди. Энди “УФА”га қарши ўйинга тайёрланамиз", - деди бош мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!