Денис Лебедев ютқазиб қўйди ва кечанинг қолган жанглари натижалари билан танишинг!
Куни кеча, Ивана Яригин номидаги спорт саройида профессионал бокс бўйича турнир бўлиб ўтди.
Марказий жангда биринчи оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Денис Лебедев (32-3, 23 КО) Табисо Мчуну (21-5, 13 КО) га ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарорига кўра, имкониятни бой бериб қўйди. Очколар ҳисобига кўра, Мчуну 120-107, 119-108, 115-112 натижалари билан ғолиб деб топилди.
Қолган жанглар натижалари:
Дмитрий Кудряшов (24-3, 23 КО) - Вацлава Пейсар (14-9, 12 КО) жангида Кудряшов ҳакамларнинг 92-97, 95-94, 97-92 кўринишида қайд этган очколари ҳисобига ғалаба қозонди.
Магомед Мадиев (14-0-1, 4 КО) эса Дмитрия Богданов (4-2, 3 КО) ни ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарорига кўра, ғалабани тантана қилди.
Фикрлар