Денисов “Атлетико”га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайдими?
Ads

Бугун Европа лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган Россиянинг “Локомотив” ҳамда Испаниянинг “Атлетико” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

“Темирйўлчилар” устози Юрий Сёмин мазкур ўйинни  асосий таркибда бошлайдиган футболчилар номини маълум қилди.

"Локомотив": Коченков, Лисов, Чорлука, Кверквелия, Рибус, Фернандеш, Игорь Денисов, Коломейцов, Антон Миранчук, Анатолий Миранчук, Фарфан.

Эътиборлиси, ҳамюртимиз Виталий Денисов бугунги ўйинни заҳира ўриндиғида бошлайдиган бўлди.

Заҳира: Медведев, Ротенберг, Михайлик, Пейчинович, Виталий Денисов, Тарасов, Эдер.

Маълумот учун, ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 21.00  да старт олади.