Денисовнинг жамоаси чемпионат якунига 8 тур қолганда рақибларидан 8 очко илгарилаб кетди
Ads

Бугун Россия Премьер-лигасида 22-тур ўйинларига якун ясалди. Ҳамюртимиз Виталий Денисов фаолият олиб борадиган Москванинг “Локомотив” клуби бу тур сафарда “Урал”га қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда “темирйўлчилар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Денисов заҳирада қолди.

Бугунги ғалабадан сўнг “Локомотив” жамғарган очколар сони 49 тага етди ва жамоа чемпионат якунланишига 8 тур қолганида энг яқин та`қибчилари “Спартак” ва ЦСКАни 8 очкога ортда қолдирмоқда.

Россия Премьер-лигаси. 22-тур

Урал – Локомотив 0:2 (0:2, 0:0)

Голлар: 0:1 – 11 Миранчук, 0:2 – 15, пенальти Фернандеш.

Урал – Годзюр, Кулаков, Балажиц, Емельянов, Данцев, Майега, Бикфалви, Димитров (Чантурия, 60), Егорычев (Фидлер, 68), Эль-Кабир, Ильин.

Локомотив – Коченков, Рыбус, Кверквелия, Чорлука, Лысов, Денисов, Коломейцев, Миранчук, Миранчук, Фернандеш (Ротенберг, 90), Эдер (Тарасов, 84).

Огоҳлантиришлар: Лысов (42), Емельянов (57), Балажиц (58), Кверквелия (61), Майега (65), Чантурия (75).