Денисовнинг жамоасига машҳур мутахассис бош мураббий этиб тайинланди

Ҳамюртимиз Виталий Денисов фаолият олиб борадиган Қозоннинг “Рубин” клуби ўзининг янги бош мураббийини эълон қилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра Леонид Слуцкий қозонликлар бошқарувини ўз қўлига олган. 48 ёшли россиялик мутахассис “Рубин” билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Слуцкий ЦСКА ва Россия терма жамоасидаги фаолияти билан кўпчиликка яхши таниш. Унинг сўнгги иш жойи Голландиянинг “Витесс” клуби бўлган эди.

Маълумот учун, “Рубин” РПЛнинг ўтган 17 та туридан сўнг 13-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!