Денни Гарсия Пакьяо билан жанг қилиш истагида
Ads

Денни Гарсия ўзини Пакьяо учун Майки Гарсиядан кўра муносиб рақиб деб билади.

"Пакьяо мен билан жанг қилишни хоҳлаётганини эшитдим. Аммо ҳозирча ҳеч ким қўнғироқ қилмади. Aгар бу ҳақиқат бўлса, тез орада улар алоқага киришади деб умид қиламан. Бу ҳақда интернетдан хабар топтим.

Aгар, Пакьяо Майки Гарсияни танласа, мен бироз хафа бўламан. Мен ёлғон гапирмайман, мен кўпроқ катта жангларда иштирок этишга лойиқ эканлигимга ишонаман. Пакьяо афсонадир. У хоҳлаган нарсани қила олади. Мен уни танқид қила олмайман. Лекин бу жангга лойиқман. Aгар бу жанг амалга ошмаса, келажак учун бошқа режаларни кўриб чиқамиз.

Пакьяо Кейт Турман билан жангда ажойиб кўринди. Мен ушбу жангга ўзимни тайёр ҳис қиляпман ",- деди Данни Гарсия.