Дэнни Гарсия: Редкач мени тишлади ва ўзини Майк Тайсон деб атади (Видео)
Икки йўналишнинг собиқ чемпиони Дэнни Гарсия Иван Редкачга қарши кечган жангнинг саккизинчи раундида рўй берган вазиятга изоҳ берди. Ушбу вазиятда, укралиналик боксчи Гарсияни тишлаб олди.
"У мени тишлади ва "Майк Тайсон", деди. Ҳакам жангни тўхтатади деб ўйладим, чунки мен унга жиддий зарба бергандим.
У кучли йигит! Мен уни нокаутга учратмоқчи эдим, аммо буни қилолмадим. Алдашни истамайман, мен ўзимни яхши ҳис этдим, бироқ яхши спорт формасида эмасдим.
Жангга 8 ҳафта қолганида мен 13 кгга оздим, бу таъсир қилди," - деди Гарсия.
Фикрлар