Дэнни Роуз жароҳати билан Англия терма жамоасига бормоқчи
Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Дэнни Роуз ўзининг жароҳати ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Роуз АПЛнинг ўтган турида "Кардифф Сити"га қарши баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.

“Чов қисмимда оғриқ ҳис қиляпман. Умид қиламанки жароҳат у қадар жиддий эмас. Кўрамиз, яқин бир неча кун давомида ўзимни қаднай ҳис қиламан. Мен Англия терма жамоасига йўл оламан ва ўша ерда жароҳатим борасида аниқ маълумотга эга бўламан”, - дейди Роуз.