Деонтай Уайлдер: "Қизимнинг йигити мен билан спарринг қилиши керак"
Супероғир вазн тоифасида собиқ WВC жаҳон чемпиони Деонтай Уайлдер қиз фарзандларига қандай йигит мослиги ҳақида фикр билдирди.
"Менинг ажойиб фарзандларим бор, ҳеч қандай муаммоларим йўқ. Лекин ҳар доим қизларимга айтаман - агарда қайсидир йигит билан учрашмоқчи бўлсангиз, аввало мен улар билан танишишим керак. Улар мен билан камида 3 раунд спарринг қила олишлари керак ва мен шундагина улар қизимни ҳимоя қила олишига ишоман"-деди Уайлдер.
Эслатиб ўтамиз, Деонтай Уайлдер 9 октябрь куни Лас-Вегас шаҳридаги "T-Mobile" аренасида WBC жаҳон чемпиони Тайсон Фюрига қарши трилогия жангида рингга кўтарилади.
Фикрлар