Деонтей Уайлдер Райан Гарсия ва Жервонта Девисга қандай маслаҳат беришини айтди
Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер Жервонта Девис ва Райан Гарсия ўртасидаги мегажанг олдидан уларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз, деган саволга жавоб берди.
“Aгар мен Девиснинг бурчагида бўлганимда, унга босим ўтказишни, диққатини жамлашни ва Гарсиянинг ҳимоясини очишни маслаҳат берган бўлардим. Кейин у қандай зарба беришини кўрасиз. Aгар мен Гарсиянинг бурчагида бўлганимда, унга ақлли жанг қилишни, эҳтиёт бўлишни, қўлларини доимо юқорида ушлаб туришни, Девиснинг юзига уришни ва икки ёки уч марта зарбадан кейин ўнг қўлларини ташлашни айтган бўлардим. Ва ҳар доим ҳаракатда давом эт, дея маслаҳат берардим”, - деди Уайлдер ESNEWS ютуб каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Девис - Гарсия жанги 22 апрель куни бўлиб ўтади.
Фикрлар